Актриса Жамила Ғофуровага қайси фильмидаги роли учун автомобиль совға қилинган?
Ўзбек кино оламининг ёрқин юлдузи Жамила Ғофурова яқинда ижодий ҳаётидаги қизиқарли воқеа ҳақида гапирди. Актрисага берилган савол шундай эди: “'Фарёд' фильмидан кейин сизга автомобиль совға қилган эканлар, бу ростми?”
Жамила Ғофурова самимий жавоб берди: “Рост, ўзим ҳам кутмагандим бу совғани. Энг қизиғи, гонораримни ҳам олганман ва машинани ҳам совға қилишган. Бунинг сабаби бор: "Фарёд" фильмида панорамада киносаройидаги ойналар синиб кетадиган даражада одам бўлди, жойлар ҳам етмай қолди.