Шри-Ланка тўрт кунлик иш ҳафтасига ўтмоқда
Яқин Шарқдаги можаролар таъсири бутун дунё иқтисодиётига ўз таъсирини кўрсатаётган бир пайтда, Шри-Ланка ҳукумати ёқилғи сарфини камайтириш мақсадида янги чора-тадбирларни жорий этмоқда.
Маълум қилинишича, мамлакатда энди тўрт кунлик иш ҳафтаси тизимига ўтиш режалаштирилган. Ушбу қарорга кўра, ҳар чоршанба куни давлат идоралари, давлат сектори корхоналари ҳамда таълим муассасалари учун расмий дам олиш куни сифатида белгиланади.
Мутахассислар фикрича, бу қадам, аввало, транспорт харажатларини...