Эрон нефти оқими тўхтамади: кунлик даромад 140 миллион
Эрон нефть экспортидан олинаётган даромад ҳали ҳам юқори даражада сақланиб қолмоқда. Бу ҳақда Financial Times нашри ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Маълумотларга кўра, Эрон кунига тахминан 140 миллион доллар миқдорида нефть сотиш орқали даромад олмоқда. Бу эса мамлакат иқтисодиёти учун муҳим молиявий манба бўлиб қолмоқда.
Нашрнинг таъкидлашича, уруш бошланганига қарамай, Эрон Ҳормуз бўғози орқали нефть экспорт қилишни тўхтатмаган. Айни пайтда кунига ўртача 1,5–1,6 миллион баррел нефть ташқи бозорларга етказиб берилмоқда.