Теҳронга зарба: “Басиж” қўмондони ҳалок бўлди
Эрондаги ҳарбий тизимга тегишли муҳим шахслардан бири ҳалок бўлгани ҳақида маълумотлар тарқалди. Хабарларга кўра, Эроннинг “Басиж” кучлари қўмондони Ғулом Ризо Сулаймоний Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан Теҳронга амалга оширилган зарба натижасида вафот этган.
Бу ҳақда Исроил Мудофаа кучлари расман маълум қилган. Манбага кўра, зарба аниқ нишонга қаратилган бўлиб, унда юқори лавозимли ҳарбий шахс йўқ қилинган. Бироқ ҳозирча Эрон томони ушбу хабарни расман тасдиқлагани ёки рад этгани йўқ.