“Тамерлан” фильми трейлери чиқди: премьера санаси маълум
Буюк саркарда Амир Темур ҳаётига бағишланган “Тамерлан” фильмининг янги трейлери томошабинларга тақдим этилди. Мазкур киноасар атрофидаги қизиқиш тобора ортиб бормоқда.
Тарихий мавзудаги ушбу фильмда Амир Темурнинг ҳаёти, давлат қуриш йўли ва юришлари бадиий талқинда акс эттирилгани айтилади. Трейлерда эса кенг қамровли жанг саҳналари, сарой муҳити ва ўша давр руҳини ёритувчи эпизодлар намойиш этилган.
Маълум қилинишича, фильм илк намойиши 2 апрельдан Ўзбекистон, Россия ҳамда Беларус кинотеатрларида бўлиб ўтади.