Холанд “Манчестер Сити”да қолиб, Ла Лига орзусини кечиктирмоқда
“Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Холанд сўнгги вақтларда трансферлар атрофидаги энг кўп муҳокама қилинаётган футболчилардан бирига айланди. Айниқса, норвегиялик голеадор келажаги доимий равишда “Барселона” ва “Реал” каби гранд клублар билан боғланмоқда.
Испаниянинг нуфузли нашрларидан бири ҳисобланган El Nacional журналистлари бу масалани чуқур таҳлил қилиб чиқди. Манба берган маълумотларга кўра, 2025–2026 йилги мавсум якунланганидан сўнг ҳам Эрлинг Холанд клубини ўзгартириш ниятида эмас.