Ламин Ямал Муҳаммад Салоҳ билан учрашади
Испания 2026 йилги Finalissima доирасида Аргентина билан режалаштирилган ўйин бекор қилингач, март ойидаги тақвимини тезда қайта тузди. UEFA ҳудуддаги сиёсий вазият сабаб учрашувни ўтказиб бўлмаслигини билдирди ва бу Ламин Ямал ҳамда Лионель Месси ўртасидаги қарама-қаршилик ҳақидаги умидларни йўққа чиқарди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Бунинг ўрнига, Marca хабарига кўра, Миср федерацияси RFEF таклифини қабул қилганидан сўнг Испания 31 март куни Мисрга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.