Муқаддас Холиқова: Қизларни оилага тайёрлаймиз, йигитларни-чи? (видео)
Муқаддас Холиқова — Ўзбек Миллий академик драма театри устоз санъаткори ва Ўзбекистон халқ артисти — “Мирсодиқова билан” дастурида берган интервюсида бугунги ёшлар тарбияси ва оила қуриш масаласи ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Суҳбат давомида актриса жамиятда кўп учрайдиган бир масалага эътибор қаратди. Унинг айтишича, қизлар кичиклигидан оила ҳаётига тайёрлаб тарбияланади, аммо йигитлар тарбиясига ҳам шу даражада жиддий эътибор қаратиш зарур.
«Қизларни: “Сув келса — симирасан, тош келса — кемирасан”, дея оилага тайёрлаймиз.