Жиззахда департамент ходими ва директор пора билан қўлга олинди
Фото: ДХХ
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Жиззах вилояти бошқармаси ва Пахтакор туман бўлими катта тезкор вакили – оператив ходим фирибликда гумонланиб ушланди, деб хабар берди ДХХ матбуот хизмати.
Маълум бўлишича, у муқаддам судланган таниши билан тил бириктириб, техника таъминоти билан шуғулланувчи корхона раҳбари ишончини қозонган. Шу орқали Жиззах шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими билан 20 дона интерактив доска олди-сотди шартномасини электрон дўкон орқали тузишда ғолибликни қўлга киритиб...