Xiaomi буғли пол тозалагични тақдим этди
Xiaomi қаттиқ поллар учун мўлжалланган янги симсиз чангютгич — Mijia Floor Scrubber 5 Мах'ни тақдим этди. Қурилма бир вақтнинг ўзида учта тозалаш усулини бирлаштиради: буғ, кўпик ва иссиқ сув. Компания маълумотига кўра, бу тизим кучли кир, ёғ ва ёпишқоқ тўкилган суюқликларни оддий пол тозалагичларга қараганда самаралироқ бартараф этиш учун яратилган. Бу ҳақда Rozetked.me хабар беради.
Ушбу қурилма кирни бўшатиш, қайсар доғларни кетказиш ва юзаларни дезинфекция қилишга кўмаклашиш учун 160°C ҳароратдаги буғни етказиб беради.