Бугун ҳам метан “заправка”лари чекланган режимда ишлайди
16 март куни мамлакатдаги метан “заправка”лари белгиланган қисқартирилган режимда ишлайди. Яъни, станциялар соат 10:00 дан 16:00 гача фаолият кўрсатади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги расмий маълумот берди.
Маълум қилинишича, Фарғона водийси ҳудудларида метан “заправка”ларининг иш вақти маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, табиий газ босими ҳолатидан келиб чиқиб белгиланмоқда.
Қайд этиш керакки, бундай чекловлар метан “заправка”ларида бир неча кундан бери амалда қўлланиб келмоқда.