Дубай аэропортида дрон ҳужуми юзасидан фавқулодда ҳолат эълон қилинди
Фото: Xia Xiao/Xinhua
Дубай халқаро аэропорти яқинида 16 март, душанба куни дрон ҳужуми ва ёнғин содир бўлди. БАА Фуқаро авиацияси бошқармаси ижтимоий тармоқда маълум қилишича, парвозлар вақтинча тўхтатилган ва уларни қайта тиклаш вақти ҳозирча аниқ эмас.
Аэропорт матбуот хизмати хабар беришича, дрон ҳодисаси ёқилғи резервуарларидан бирига таъсир қилган, аммо ёнғин кўп ўтмай назорат остига олинган. Полиция маълумотларига кўра, аэропортга олиб борувчи йўллар ва туннелларда ҳаракат вақтинча тўсиб қўйилган...