«Комо» ирода намойиш этиб «Рома»ни мағлубиятга учратди
Италия А Сериясининг 29-турида ЕЧЛ йўлланмаси учун курашаётган жамоалар ўртасидаги муҳим тўқнашувда «Комо» ўз майдонида «Рома»ни қабул қилди. «Жузеппе Синигаля» стадионида бўлиб ўтган учрашув кескин курашларга бой кечди ва майдон эгалари иродали тарзда ғалаба қозониб, мухлисларини қувонтиришга муваффақ бўлди.
Учрашув меҳмонлар учун жуда омадли бошланди. 7-дақиқада ҳужумчи Донйелл Мален пенальтидан аниқ фойдаланиб, «Рома»ни олдинга олиб чиқди. Голдан кейин римликлар устунликни сақлаб қолишга ҳаракат қилди...