«Нефтчи» бош мураббийи суперкубокдаги ғалабадан сўнг нималар деди?
«Нефтчи» бош мураббийи Ислом Исмоилов «Пахтакор»га (1:0) қарши Ўзбекистон суперкубогидаги ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Бугунги ғалаба билан бутун Фарғона халқини, мухлисларни табриклайман. Нафақат фарғоналик, балки наманганлик ва андижонлик мухлислар ҳам қўллаб-қувватлашди. Уларга раҳмат айтаман. Ўйинг келсак, очиқ ва ҳужумкор қарама-қаршиликни кўрдик. Омад биз томонимизда бўлди.
Жамоа услубидаги ўзгаришлар? Аввало, аввалги мураббийга (Виталий Левченко) ҳам раҳмат айтаман.