«Манчестер Юнайтед» "Астон Вилла" устидан муносиб ғалаба қозонди
Англия чемпионатининг 30-туридан ўрин олган марказий ўйинда «Манчестер Юнайтед» (54 очко) ўз уйида юқори ўринлар учун курашдаги рақиби «Астон Вилла»ни (51 очко, 4-ўрин) 3:1 ҳисобида мағлуб этди ва чемпионатда 3-ўринни мустаҳкамлади.
Манчестерликлар сардори Бруно Фернандеш жамоаси ғалабасида асосий рол ўйнаб, 2 та ассистни ўз ҳисобига ёзиб қўйди. Голларни 53-дақиқада Каземиро, 71-дақиқада Куня ва 81-дақиқада Шешко урди. «Астон Вилла» томонидан ягона гол 64-дақиқада Баркли томонидан киритилди.