Нилуфар Усмонова янги клип устида ишламоқда (видео)
Хонанда Нилуфар Усмонова янги қўшиқ ва клип устида иш олиб бораётганини маълум қилди. У ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига клип суратга олиш жараёнидан лавҳаларни акс эттирган видео пост жойлаб, мухлисларини янги ижодий янгилик билан хабардор қилди.
Хонанда ушбу видео остига «Coming soon» деб ёзиб қолдириб, янги қўшиқ ва клип яқин кунларда тақдим этилишини билдирди.
Шунингдек, Нилуфар Усмонова яна бир постида клип суратга олиш ишлари қаерда ва қандай шароитда олиб борилаётгани ҳақида ҳам маълумот берди.