Шаҳло Алижонова 29 ёшини кутилмаган совға билан нишонлади (видео)
Актриса ва блогер Шаҳло Алижонова ўзининг Instagram саҳифасига жойлаган видео постлари орқали яна бир ёшга улғайганини маълум қилди. У бу қувончли кун ва унутилмас лаҳзаларни обуначилари ҳамда мухлислари билан баҳам кўришни истади.
Актриса 29 ёшни қарши олганини маълум қилувчи видеога "It’s my birthday!" деб пост қолдирган.
Байрам кунида у турмуш ўртоғидан кутилмаган совға қабул қилди. Шаҳло Алижонова пост остида шундай ёзиб қолдирган:
«Ааа, раҳмат ҳаётим. Энг зўр туғилган кун, энг зўр табрик бўлди».