Тошкент вилоятида маҳкумдан iPhone талаб қилган колония ходими ушланган
Тошкент вилоятида 13 сонли жазони ижро этиш колонияси Тарбиявий ишлар бўлими катта инспектори ижтимоий ходими маҳкумлардан бирининг яқин қариндошларига хатларни етказиш ва жазо муддатини ўташ давомида яхши шароит яратиб бериш эвазига икки дона iPhone 17 талаб қилгани учун қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маҳкум ҳолат юзасидан Шахсий хавфсизлик бош бошқармасига ариза берган. Кейинчалик, ходим кафеда маҳкумнинг акаси билан учрашиб, iPhone ўрнига 3,5 минг доллар берилиши мумкинлигини айтган.