Shahlo Salayeva Veysel Dulgerning oilasi bilan Turkiyada tanishdi
Машҳур хонанда Шаҳло Салаева яқинда Туркиянинг Трабзон шаҳрида турмуш ўртоғи Вейсел Дулгернинг оиласи билан танишди. Бу ташрифни у сюрприз тарзида амалга оширганини ижтимоий тармоқлардаги видеоларида ҳам эълон қилди.
Хонанда видеолардан бирида шундай дейди: “Менинг келишимни билмайди”, яъни оилага келиши кутилмаган эди. Шу билан бирга, Вейсел Дулгернинг оиласи Шаҳло Салаевани илиқ ва қувноқ кайфият билан кутиб олгани таъкидланади. Хонанда уларни ўзини яқин қариндош кутиб олгандек илиқ қарашганини ифодалади.