Келаси ҳафта бизни қандай об-ҳаво кутмоқда?
Ўзгидромет 15–22 март кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Маълумотга кўра, мамлакат ҳудудларида асосан ўзгарувчан об-ҳаво кузатилади, айрим кунларда ёмғир ёғиши мумкин.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятларида 21–22 март кунлари баъзи жойларда ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Шамол шарқий йўналишдан эсиб, кейин ғарбга ўзгариб 7–12 м/с тезликда бўлади, айрим кунлари 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси айрим кунлари 3 даража совуқдан 7 даража илиққача, кундузи эса 10–17 даража илиқ атрофида бўлади.