"Реал" "Элче"ни йирик ҳисобда мағлуб этди: Гулер "супергол" урди (видео)
Испания Ла Лигасининг 29-турида «Реал» Мадридда «Элче» жамоасини қабул қилди. «Сантьяго Бернабеу»да бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар ишончли ўйин намойиш этиб, рақибини 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Учрашувнинг биринчи бўлимидаёқ мадридликлар устунликни қўлга олди. 39-дақиқада Антонио Рюдигер аниқ зарба билан ҳисобни очди. Орадан кўп ўтмай, 44-дақиқада Федерико Валверде иккинчи голни киритиб, жамоаси устунлигини янада мустаҳкамлади.
Иккинчи бўлимда ҳам «қироллик клуби» ҳужумкор ўйинни давом эттирди.