"Арсенал" сўнгги дақиқаларда гол уриб "Эвертон"ни мағлуб этди (видео)
Англия Премьер-лигасининг 30-турида «Арсенал» ўз майдонида «Эвертон» жамоасини қабул қилди. «Эмирейтс» стадионида бўлиб ўтган ушбу баҳс анча драматик ва кескин курашларга бой кечди. Мезбонлар ғалабага жуда яқин келган бўлса-да, голлар фақат учрашувнинг сўнгги дақиқаларида киритилди.
Ўйин давомида «тўпчилар» рақиб дарвозаси олдида кўплаб ҳужумлар уюштирди, аммо «Эвертон» ҳимоячилари ва дарвозабон Жордан Пикфорд бир неча бор хавфли вазиятларни бартараф этди. Бироқ баҳснинг 89-дақиқасида захирадан...