"Наполи" камбэк қилиб "Лечче"ни мағлуб этди: 3 очко "чўнтак"да (видео)
Италия А Сериясининг 29-турида «Наполи» ўз майдонида «Лечче» жамоасини қабул қилди. Қизиқарли ва драматик кечган баҳс якунида неаполликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, турнир жадвалидаги ўрнини янада мустаҳкамлади.
Учрашув кутилмаган ҳолда меҳмонлар устунлиги билан бошланди. Ўйиннинг 3-дақиқасида Зиберт аниқ зарба билан ҳисобни очиб, «Лечче»ни олдинга олиб чиқди. Илк бўлимда мезбонлар бир неча бор хавфли вазиятлар яратган бўлса-да, ҳисоб ўзгармади.
Иккинчи бўлим бошланиши билан «Наполи» ҳужумкор ўйинни кучайтирди.