Жамила Ғофурова нега саҳнадан узоқлашганини очиқлади
Жозибадор актриса Жамила Ғофурова «Менинг ошхонам» дастуридаги суҳбати давомида нега бир муддат ижоддан танаффус қилгани ҳақида гапирди. Унинг айтишича, бу танаффуснинг сабаби жуда қувончли — актриса бу вақт ичида она бўлиш бахтига муяссар бўлган.
Актриса суҳбат давомида шундай деди:
«Бир муддат ижоддан танаффус қилдим. Аммо бунинг сабаби жуда яхши — кетма-кет фарзандли бўлдим. Ҳозир тўрт нафар фарзандим бор, Аллоҳга шукр. Энг катта қизим Ширина, у 16 ёшда. Яхшиям уни ёшлигимда дунёга келтирган эканман.