Эрон Хўрмуз бўғози душман давлатлар кемаларига ёпиқлигини билдирди
Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи Хўрмуз бўғозидаги вазият юзасидан баёнот бериб, мазкур стратегик йўлак орқали халқаро кемалар ҳаракати давом этаётганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, бу муҳим денгиз йўли асосан очиқ бўлиб, фақат айрим давлатларга тегишли кема ва танкерлар учун чекловлар жорий қилинган.
Ароқчи MS Now телеканалига берган интервьюсида Хўрмуз бўғози орқали ҳозир ҳам кўплаб танкерлар ва савдо кемалари эркин ҳаракатланаётганини қайд этди. Бироқ у айрим давлатларга тегишли...