Мавжуд бўлмаган “Cобалт”ни 15 кишига сотган йигит ушланди
Сурхондарё вилоятида мавжуд бўлмаган “Cobalt” автомобилини сотиш баҳонасида бир неча фуқароларни алдаб, пул ўзлаштирган шахс қўлга олинди.
Маълум бўлишича, Қумқўрғон туманида яшовчи 27 ёшли йигит Телеграм мессенжерида сохта профиль очиб, турли гуруҳ ва каналларда “Cobalt” автомобили сотилиши ҳақида эълонлар жойлаштирган. У харидорларни жалб қилиш мақсадида машина нархини бозор баҳосидан анча арзон қилиб кўрсатган.
Гумонланувчи харидорлар билан ёзишмалар давомида уларга автомобилга янги шиналар қўйиш кераклигини айтиб...