Эдуардо Камавинга Реал Мадридни тарк этиши мумкин
Франциялик ярим ҳимоячи Эдуардо Камавинга жорий мавсум якунида "Реал Мадрид"дан кетиши мумкин. Инсайдер Маттео Мореттонинг хабарларига кўра, ёш иқтидор эгаси энди жамоанинг асосий таркибида марказий фигура сифатида қаралмаяпти, бу эса Англияга эҳтимолий ўтиш ҳақидаги миш-мишларни келтириб чиқарди.
Бир қатор Премер-лига клублари 22 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда. "Реал Мадрид" расман нарх белгиламаган бўлса-да, соҳа экспертлари клуб футболчи учун камида 50 миллион евро талаб қилишини тахмин қилмоқда.