Қизни зўрлаган гуруҳ: Ангрен шаҳридаги суд ҳукми эълон қилинди
Ангрен шаҳрида вояга етмаган қизга нисбатан жиноят содир этган бир гуруҳ шахслар бўйича суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий суди матбуот хизмати маълум қилди.
Ушбу иш ўтган йил ёзида кенг жамоатчилик эътиборини тортган эди. Бугун Ангрен шаҳар жиноят ишлари бўйича суди С. Қ. (2006 йилда Туғилган, Тошкент вилояти), З. У. (2004 йилда Туғилган, Тошкент вилояти), Д. Ў. (2004 йилда Туғилган, Тошкент вилояти) ва А. У. (2003 йилда Туғилган, Тошкент вилояти)га оид ишни кўриб чиқди ва ҳукм чиқарди.