Саккиз мусулмон давлати Ал-Ақса масжидининг ёпилишини қоралади
Саккиз араб ва исломий давлат Исроилни муқаддас Рамазон ойида сўнгги 12 кун давомида Ал-Ақса масжидини ёпиб қўйгани учун қаттиқ қоралади. Бу ҳақда Aljazeera.com хабар беради.
Қатар, Иордания, Индонезия, Туркия, Покистон, Саудия Арабистони, Миср ва Бирлашган Араб Амирликлари чоршанба куни Қуддуснинг Эски шаҳридаги фаластинликлар намозхонларга қўйилган чекловларни рад этувчи қўшма баёнот чиқарди.
Ташқи ишлар вазирлари бу ҳаракатни халқаро ҳуқуқ ва муқаддас масканнинг тарихий мақомини очиқдан-очиқ бузиш деб атади.