Дунёдаги энг бадавлат машҳурлар рейтинги эълон қилинди
Forbes журнали дунёдаги энг бой машҳур шахслар рейтингини эълон қилди. Рўйхатда биринчи ўринни таниқли кинорежиссёр Стивен Спилберг эгаллади. Унинг бойлиги 7,1 миллиард долларга баҳоланмоқда.
Ҳозир 79 ёшни қарши олган Спилберг жаҳон киноси тарихидаги энг муваффақиятли режиссёрлардан бири ҳисобланади. У “Жағлар”, “Юра даври боғи” ҳамда “Индиана Жонс” каби машҳур фильмлар орқали катта даромад топган. Бундан ташқари, у машҳур DreamWorks киностудиясининг асосчиларидан биридир. Режиссёр илк...