Фонт Ҳоланднинг трансфери борасида "Манчестер Сити" билан учрашди
«Барселона» президентлиги учун курашда номзод Виктор Фонт Эрлинг Холандни нишонга олиб, муҳим қадам ташлади. Хабарларга кўра, Фонт жамоаси вакиллари Мадридда юлдуз ҳужумчининг эҳтимолий трансферини муҳокама қилиш учун «Манчестер Сити» раҳбарлари билан учрашган. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Каталония клуби шартномаси 30 июнь куни якунига етадиган ва узайтирилиши даргумон бўлган Роберт Левандовскининг кетишига тайёргарлик кўрмоқда. Фонт жамоаси ушбу муҳим ҳужум чизиғини тўлдириш учун Холандни...