Еврокубокларда АПЛ клублари қийналди: фақат битта клубда ғалаба...
Европа клуб мусобақаларида навбатдаги ҳафта Англия клублари учун омадли кечмади. Қитъанинг энг нуфузли турнирларида — UEFA Champions League, UEFA Europa League ва UEFA Europa Conference League'да иштирок этган Premier League'нинг тўққизта клуби майдонга тушди. Бироқ қизиқ жиҳати шундаки, ушбу учрашувларда улардан фақат биттаси ғалаба қозонишга муваффақ бўлди.
Ягона муваффақият Европа Лигасида иштирок этаётган "Aston Villa" ҳисобига ёзилди. Бирмингемликлар Франциядаги баҳсда "Lille OSC"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб...