Кибержиноятлар авж олмоқда: жазо чораларини кучайтириш таклиф этилди
12 март куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев кибержиноятлар ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш, шунингдек ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда содир этилаётган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди. Унда рақамли маконда содир этилаётган жиноятлар кўлами сўнгги йилларда жиддий равишда ошиб бораётгани қайд этилди.
Маълум қилинишича, сўнгги олти йил давомида кибержиноятлар бўйича келиб тушган мурожаатлар сони 48 бараварга ошган.