Ижтимоий тармоқларда машҳур бўлишни кўзлаб қоидани бузганлар жазоланди
Пойтахтда ижтимоий тармоқларда машҳурликка эришиш истагида қоидаларни бузган икки йигитга нисбатан жазо белгиланди. Март ойи бошларида Сергели тумани, Файзий Тошкент кўчасида Mercedes-Benz автомобилига ноқонуний мигалка мосламаларини ўрнатиб, улар йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузди. Бир ҳолатда 210 км/соат, иккинчисида эса 222 км/соатдан ортиқ тезликда ҳаракат қилиш орқали йўл ва жамият хавфсизлигига таҳдид қилди.
Ҳодиса юзасидан йигитлар билан профилактик суҳбат ўтказилди ва қонунчилик доирасида ҳужжатлар расмийлаштирилиб...