ТикТок фойдаланувчилари Эппл Мьюзик трекларини тўлиқ стрим қилиши мумкин
Apple Music ва TikTok фойдаланувчиларга қисқа видеолар платформасида тўлиқ трекларни бевосита тинглаш имконини берувчи янги ҳамкорликни эълон қилди. Янги ўрнатилган мини-плеер ёрдамида обуначилар севимли қўшиқларидан баҳраманд бўлиш учун энди иловаларни алмаштиришларига ҳожат қолмайди. Бу ҳақда Rozetked.me хабар беради.
Тез орада тақдим этиладиган 'Тўлиқ қўшиқни ижро этиш' хусусияти Apple MusicKit технологиясидан фойдаланади. Фойдаланувчилар махсус тугмани босганда, илова ичидаги плеер очилиб, тўлиқ трекни стрим қилади.