Гвардиола тан олди: натижа оғир, аммо чорак финалга чиқишга умид бор
“Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола “Реал”га қарши учрашувдан кейин матбуот олдида жамоанинг бошланғич таркиби, ўйин режаси ва 0:3 ҳисобидаги мағлубият сабаблари ҳақида атрофлича фикр билдирди. Испаниялик мутахассиснинг сўзларидан бир нарса аниқ сезилди: ўйин мазмунига у тўлиқ норози эмас, аммо натижа қаттиқ “урди” ва жавоб баҳси олдидан имкониятлар анча чекланганини ҳам яширмади.
“Катта ўзгариш бўлмади”
Гвардиола аввало старт таркиби ҳақидаги саволларга жавоб қайтарди. Унинг таъкидлашича...