Бангкокда ўзбек боксчилари кетма-кет ғалабалар қайд этди
Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасидаги “Futures Cup” халқаро турнири қизғин давом этмоқда. Қувонарлиси, ушбу мусобақада икки терма жамоамиз ҳам иштирок этяпти ва йигитларимиз рингда қаттиқ характер кўрсатмоқда. Кечаги кун дастурида 5 нафар вакилимизнинг жанглари бўлиб ўтди. Уларнинг аксарияти ғалаба билан якунланди.
-55 кг вазнда Бекзод Исмоилжонов колумбиялик Рубен Наглесга қарши рингга кўтарилди ва баҳсни “кўп гапсиз” ҳал қилди. Ҳамюртимиз рақибига деярли имкон...