Ҳусанов энг яхшиси бўлди: унинг ўйинига экспертлар қандай баҳо берди?
Европа Чемпионлар лигасининг 1/8 финалидаги дастлабки тўқнашув Мадридда “портлаш” билан якунланди. “Реал” ўз майдонида муаммолар гирдобида юрганига қарамай, таркибини анча йиғиштириб олган “Манчестер Сити”ни мухлислари олдида қаттиқ босимга олиб, 3:0 ҳисобида “янчиб ташлади”. Бу натижа нафақат таблода, балки ўйин манзарасида ҳам яққол сезилди: “шаҳарликлар” бирин-кетин тўлқин бўлиб келаётган ҳужумлар остида қолди.
Эътиборлиси, “Реал” бу кечада Килиан Мбаппе ва Жуд Беллингемсиз ҳаракат қилди.