Тошкентда TLSContact очилди: Франция визасини олиш тартиби ўзгарди
Фото: Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси
Франциянинг Ўзбекистондаги элчиси Валид Фук Тошкент шаҳрида Францияга бориш учун виза аризаларини қабул қилишга масъул янги TLSContact марказини тантанали равишда очди. Элчихона баёнотида бу қадам икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик ва алоқалар тобора мустаҳкамланаётганининг яна бир амалий кўриниши сифатида баҳоланди.
Франция дипломатик ваколатхонаси хабарига кўра, TLSContact марказининг ишга туширилиши визалар бўйича жараёнларни янада тартибли, тизимли ва қулай қилишга қаратилган.