Шмейхель Тудорнинг қарорини кескин танқид қилди
Чемпионлар лигасининг нимчорак финалида "Атлетико Мадрид" ва "Тоттенхэм" жамоалари ўртасидаги учрашув кутилмаган воқеаларга бой бўлди. Ўйиннинг дастлабки дақиқаларидаёқ инглиз клуби дарвозасига учта тўп киритилди. Ушбу ҳолатдан сўнг жамоа бош мураббийи Игор Тудор кутилмаган қарорга келди. Бу ҳақда goal.com хабар беради.
"Тоттенхэм" дарвозабони Антонин Кинский сўнгги бор октябр ойида майдонга тушган эди. Орадан қарийб олти ой ўтиб, у Чемпионлар лигаси доирасидаги муҳим баҳсда асосий таркибда майдонга қайтди.