Австралиядан қайтишди: Эрон аёллар термаси жамоаси атрофида шов-шув...
Сешанба оқшомида Эрон аёллар терма жамоасининг сиёсий бошпана сўрамаган аъзолари Австралияни тарк этиб, ватан томон йўл олди. Бироқ бу оддий “делегация уйга қайтди” деган хабар эмас — жамоа атрофидаги воқеалар охирги кунларда ҳақиқий драматик манзарага айланиб кетди.
Аввалроқ жамоанинг 5 нафар футболчиси маҳаллий полиция ёрдамида меҳмонхонадан чиқиб кетгани ва уларга Австралия томонидан гуманитар визалар берилгани маълум бўлган эди. Кейинчалик яна икки нафар спортчи ҳам бошпана сўрагани ҳақида хабарлар тарқади.