Трамп маъмурияти ҳисоб-китобда адашди: Ҳурмуз хавфи кескин кучайди
Эронга зарбалардан олдин Трамп маъмуриятида вазият глобал энергетика бозорини қаттиқ силкитмайди, деган қараш устун бўлгани айтилмоқда. The New York Times таҳлилида бу ҳолат “барчаси назоратда” деган хато тасаввурни кучайтиргани қайд этилади.
Манбаларда келтирилишича, Оқ уйдаги айрим ҳисоб-китоблар нефть нархи фақат қисқа муддатга сакрайди, кейин яна пасаяди, деган фикрга суянган. Шунингдек, Эрон аввалги кескинликларда бўлгани каби чекланган жавоб билан кифояланади, деган тахмин ҳам бор бўлган.