Сунъий интеллект дастурлари фойдаланувчиларни сақлаб қолишда қийналмоқда
Сунъий интеллект технологиялари иловалар бозорида оммалашиб бораётган бўлса да, улар фойдаланувчиларни узоқ муддат ушлаб туришда оддий дастурларга ютқазмоқда. RevenueCat компаниясининг янги ҳисоботига кўра, AI ёрдамида ишлайдиган иловалар дастлабки босқичда яхши даромад келтирса ҳам, обуначилар улардан тезроқ воз кечишади. Бу ҳақда techcrunch.com хабар беради.
Обуналарни бошқариш воситаларини тақдим этувчи RevenueCat ўзининг 2026 йилги ҳисоботида қизиқарли маълумотларни эълон қилди.