Бангкок рингида ўзбек боксчилари яна ишончли ғалабаларга эришди
Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасидаги “Futures Cup” халқаро турнири қизғин ва муросасиз баҳслар билан давом этмоқда. Қувонарлиси, ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистоннинг икки терма жамоаси ҳам иштирок этмоқда ва юртдошларимиз рингда муносиб чиқишлари билан эътиборни тортмоқда. Кечаги кун дастурида жами 5 нафар ҳамюртларимизнинг жанглари ўрин олди ва уларнинг аксарияти мухлисларимизга хурсандчилик улашди.
Мусобақа дастуридаги илк баҳслардан бири -51 килограмм вазн тоифасида бўлиб ўтди.