Эрон музокаралар учун АҚШга бир нечта шарт қўйди
Эрон АҚШ билан музокараларни қайта тиклаш масаласида бир қатор шартларни илгари сурди. Бу ҳақда Яқин Шарқдаги воқеаларни ёритувчи “Al Mayadeen” телеканали хабар тарқатди.
Канал маълумотига кўра, Теҳрон Вашингтон билан ҳар қандай мулоқотни бошлашдан олдин муайян кафолатлар талаб қилмоқда. Хусусан, Эрон томони ўз ҳудудига қарши ҳеч қандай тажовузкор ҳаракатлар амалга оширилмаслиги бўйича расмий кафолат берилишини талаб қилган.
Шунингдек, Теҳрон томони эҳтимолий зарарлар учун товон...