Ямал Барселонани мағлубиятдан қутқариб қолди
УEФА Чемпионлар Лигасининг 1/8 финал босқичи илк учрашувида Англиянинг "Нюкасл Юнайтед" клуби ўз майдонида Испаниянинг "Барселона" жамоасини қабул қилди. "Сент-Жеймс Парк" стадионида кечган баҳс 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Учрашувнинг 86-дақиқасида Харви Барнс мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтнинг олтинчи дақиқасида Ламин Ямал пенальтидан унумли фойдаланиб, мувозанатни тиклади.
Статистик маълумотларга кўра, "Нюкасл" рақиб дарвозаси томон 16 бор зарба йўллаган бўлса...