"Сити" "Реал"га қарши таркибни эълон қилди: Ҳусанов ўйинга тушадими?
Европа Чемпионлар лигаси 1/8 финалида футбол мухлисларини яна бир катта тўқнашув кутиб турибди: «Манчестер Сити» «Реал»га қарши майдонга тушади. Бу жуфтлик охирги йилларда чемпионлар лигасининг энг кўп муҳокама қилинадиган қарама-қаршиликларидан бирига айланиб улгурган — ҳар сафар майдонда ҳам, майдон ташқарисида ҳам алоҳида ҳаво бўлади.
Пеп Гвардиола мазкур баҳс олдидан «шаҳарликлар»нинг расмий қайдномасини эълон қилди. Эътиборлиси, рўйхатдан Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳам жой олди.