Президент нефть ва газ тармоғидаги ишларни таҳлил қилди
Президент Шавкат Мирзиёевга нефть ва газ саноатидаги устувор вазифалар ижроси ҳамда тармоқни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан навбатдаги ҳисобот тақдим этилди. Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 30 январ куни "Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамияти фаолиятини тубдан яхшилаш, углеводород захираларини кенгайтириш ҳамда замонавий технологияларни ишлаб чиқаришга жорий этиш бўйича аниқ кўрсатмалар берилган эди. 23 феврал куни ушбу топшириқлар ижросининг дастлабки босқичи таҳлил қилинган бўлса...