Ўзбекистонлик зиёратчилар учун Саудия Арабистони йўли очилди
Ўзбекистон Транспорт вазирлиги томонидан қабул қилинган янги қарорга кўра, 10 март санасидан бошлаб Бирлашган Араб Амирликлари ҳамда Саудия Арабистони йўналишларида икки томонлама йўловчи ташиш қатновлари қайта тикланмоқда. Ушбу муҳим янгилик мамлакатимизда фаолият юритаётган барча миллий ва хорижий авиакомпанияларга расмий хат орқали етказилди. Эслатиб ўтамиз, Яқин Шарқдаги мураккаб вазият ва ҳаво ҳудудининг вақтинча ёпилиши сабабли, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда турли туроператорлар...