Forbes дунёнинг энг бой одамлари рўйхатини янгилади
Forbes журнали 2026 йил учун дунёнинг энг бой инсонлари рейтингини эълон қилди. Жорий йилда сайёрамиздаги миллиардерлар сони мисли кўрилмаган даражага етди ва уларнинг умумий бойлиги 20 триллион доллардан ошиб кетди. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 4 триллион долларга кўп бўлиб, глобал иқтисодиётдаги капитал тўпланиши тезлашганини англатади.
Рейтингда кетма-кет иккинчи йил Илон Маск етакчилик қилмоқда. Унинг бойлиги 839 миллиард долларга баҳоланиб, Forbes тарихидаги энг юқори шахсий капитал қайд этилди.